Россияда барча учун чексиз интернет яратиш имконияти ўрганилмоқда

© ТherunetТалабалар
Талабалар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чексиз интернет яратиш, авваломбор, "Рақамли иқтисод" дастурининг асоси бўлган Электрон ҳукумат хизматини йўлга қўйиш учун керак.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Россиянинг барча фуқаролари учун интернетдан чексиз фойдаланиш имконини яратиш керак деб ҳисоблайди бир гуруҳ Россия Ҳукумати экспертлари. Уларнинг фикрига кўра интернетдан чексиз фойдаланиш имконияти “Рақамли иқтисод” дастурини амалга ошириши учун керак.

“Рақамли инфрақурилмани ривожлантириш масаласида, биринчи навбатда барча фуқаролар учун интернетдан чексиз фойдаланиш имкони яратиш керак”, — дейилган Очиқ ҳукумат хабарида.

Россия Ҳукуматининг экспертлар кенгаши “Рақамли иқтисод” ташкил қилиш лойиҳаси доирасида катта миқдордаги ахборот (big data) билан ишлаш, ахборотни ишончли ҳимоялаш, сунъий интеллект асосида хизматлар яратиш, фойдаланувчилар ва техник жиҳозларни идентификация қилиш каби хизматлар яратишни назарда тутган.

Россияда интернет устидан назорат ўрнатилади

Янги иқтисод таркибида бўлган асосий тизимларидан бири — “Электрон ҳукумат” тизими бўлади. Электрон ҳукумат тизими мижозларга энг қулай тартибда хизмат кўрсатишга қаратилган бўлади. Ундан ташқари ушбу тизим давлат органлари аппаратини қисқартириб, уларининг ўзаро алоқасини яхшийди. Асосийси ушбу янгиликлар ҳукумат харажатларини сезиларли даражада қисқартиради.

Уяли алоқа операторлар барча учун чексиз интернет  яратиш таклифни қўллаб-қувватламаяпти. Бироз олдин, "Билайн" раҳбари Шелл Мортен Йонсен Россиядаги барча уяли алоқа операторлари, секин-аста чексиз интернет киритилган  тарифларини бекор қила бошлайди деган эди. Йонсеннинг фикрига кўра, бундай чоралар абонентларни бироз “тарбиялаш” учун керак. Чунки чексиз интернет тарифига эга бўлган мижозлар интернет траффикдан кўп фойдаланиб, 3G ва 4G уяли алоқа тармоқларининг бандлигига олиб келмоқда. Бундай кетаверса, тез орада 4G тармоғининг имкониятлари ҳам етмай қолади.

 

Янгиликлар лентаси
0