ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Сессияда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, туманнинг кўпмиллатли халқи, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида атрофлича мулоҳаза юритди, деб хабар қилинган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги сайтида.
Сессияда ташкилий масала кўрилди.
Жавлиев Ғайрат Чориевич Муборак тумани ҳокими этиб тасдиқланган. Туманни бир неча йиллардан буён бошқариб келган Аллақулов Панжи Эгамбердиевич эса ҳоким вазифасидан озод этилган.