Европага АҚШ ва НАТОнинг ёрдами керакми?

© ARMEND NIMANI / AFPНАТО
НАТО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европани ташқи хавфлардан ҳимоя қилиш учун АҚШ ва НАТОнинг ёрдами керак деб ҳисоблайдиганлар сони 50 % дан кўплиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 31 янв – Sputnik. Sputnik.Мнения ўтказган сўровга кўра, Европа мамлакатлари аҳолисининг ярмидан кўпи уларни ҳимоя қилиш учун АҚШ ва НАТОнинг ёрдами керак деб ҳисоблайди. Европа ўзини-ўзи ҳимоя қилишга кучи етади деб ҳисоблайдиганлар сони ўртача 30-33% ни ташкил қилди.

© SputnikЕвропага АҚШ ва НАТОнинг ёрдами керакми?
Европага АҚШ ва НАТОнинг ёрдами керакми?  - Sputnik Ўзбекистон
Европага АҚШ ва НАТОнинг ёрдами керакми?

АҚШ аҳолиси эса аксинча, Европаликлар ўзларини ўзлари ҳимоя қилиши мумкин деб ҳисоблайди. У ерда сўралганларнинг 48% Европага АҚШ ва НАТОнинг ёрдам керак деб ҳисоблайди.  

Сўров IFop компанияси томонидан 2016 йилнинг 22-26 октябр кунлари ўтказилди."ЕИ ўзини ташқи хавфлардан ҳимоя қила оладими ёки унга АҚШ ва НАТОнинг ёрдами керак бўладими?" деган саволга 18 ёшдан катта бўлган 7043 киши жавоб берди. Сўралганларнинг жинси, ёши ва турар жойи ҳам аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0