Ўтган етти куннинг энг муҳим етти хабари

© ДаракчиШавкат Мирзиёев посетил могилу Ислама Каримова
Шавкат Мирзиёев посетил могилу Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон ва Хоразмга сафари, Тошкентдан уй сотиб олиш мумкинми, Қамчиқ довонида ағдарилмаган поезд ва бошқа муҳим ҳабарлар ҳақида.

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўтган етти кун турли воқеаларга бой бўлди.

Январ ойининг охирида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида бўлиб у ердаги иқтисодий ва ижтимоий аҳвол билан  яқиндан танишди. Хусусан, Қорақалпоғистонда пахта ҳосилдорлигининг сустлиги, узоқ аҳоли пунктларида тоза ичимлик суви етишмаслиги муаммоларига алоҳида эътибор қаратилди. Шундан кейин республика раҳбари қурилаётган бир неча янги лойиҳалар билан танишиб чиқди. Улар орсида янги Полимер заводи қурилиши ва ҳар бир оилага 100тадан жўжа боқишни топшириш тадбирлари ҳам бор.

Шавкат Мирзиёев посетил Каракалпакстан - Sputnik Ўзбекистон
Кимга керак бунақа тирикчилик?

GM Uzbekistan автомобилларни онлайн сотади. Ўзбекистоннинг етакчи автомобил ишлаб чиқарувчи корхонаси, замон билан ҳамқадам бўлиш ҳамда корхона маҳсулоти ва сотувдан кейин кўрсатиладин хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида ахборот технологияларини тадбиқ қилишга қарор қилган. Жумладан мижозлар онлайн-анкета орқали корхона маҳсулот ва хизматлари ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини 3 февралгача билдиришлари мумкин.  GM Uzbekistan келажакда автомобилларни онлайн сотишни ҳам назарда тутган. Компания фикрига кўра, харидорлар билан алоқада бўлиш маҳсулот ва  хизматлар сифатини яхшилаш ва мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.

Партия автомобилей GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan автомбилларни онлайн сотади
Энди Тошкент фақат бойлар учунми? Маълумки, вилоят фуқароларига Тошкентда доимий рўйхатдан ўтиш бир неча йилдан бери чекланган. Уй-жой нархи фалон пул бўлишига қармасдан, вилоят фуқаролари ўз номига уй сотиб олишнинг қонуний йўли ҳам йўқ. Лекин яқинда вазият ўзгариши мумкин. Янги қонун лойиҳасига кўра, бошқа вилоятликлар Тошкентда янги қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олса ёки қиймати 300 млн сўмдан ортиқ бўлган уй сотиб олса – уларга доимий прописка берилиши мумкин экан. Агар чет эл фуқаролари Тошкентдан уй сотиб олиб, рўйхатдан ўтмоқчи бўлса, бундай уйлар нархи 100 минг $ дан қиммат бўлиши керак.
Ўзбекистонда келаси йилдан хорижга чиқиш алоҳида паспорти жорий этилади. Адлия вазири ўринбосари Нодир Жўраев айтишига қараганда, Ўзбекистонликларга икки йилга бериладиган стикер ўрнига 10 йиллик хорижга чиқиш паспорти жорий этилиши мумкин. Бу тез-тез ОВИРга бориб чарчаган аҳоли учун стикердан кўра албатта қулайроқ бўлади. МДҲ мамлакатларига қайси паспорт орқали чиқиш масаласи ҳали муҳокама қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати  олий малакали мутахассисларнинг чет элга чиқиб кетишини олдиги олишни режалаштириган. 

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Хорижга чиқиш учун алоҳида паспорт жорий этилади
Қамчиқ довонида поезд ағдарилдими? Бу саволга аниқ жавоб йўқ, чунки на “Ўзбекистон Темир йўллари”, на Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ё бошқа расмийлар бу борада лом-мим демади. Наилож, яна Шерлок Холмс бўлишга тўғри келади. Фактлар: Тошкент – Андижон йўналишида поездлар қатнови номаълум муддатга бекор қилинди, “Қамчиқ” довонида туну-кун қутқарувчилар навбатчилик қилмоқда, ваниҳоят бир талай ОАВларда Қамчиқ довонидан аҳдарилаб ётган юк поезди фотосуратлари чоп этилди… Хулоса – бу ерда бир гап бор…

Грузовой поезд на перевале Камчик - Sputnik Ўзбекистон
Қамчиқ довонида поезд ағдарилдими?
Тошкент аэропорти кенгайтирилиши туфайли 1400 оила кўчирилади.Соатига 1500 йўловчига хизмат кўрсатадиган “Тошкент-4” замонавий терминали қурилиши муносабати билан аэропорт яқинида 540 ўй хўжаликларида яшаётган 1400 оила бошқа жойларга кўчирилади. Милллий авиакомпания раҳбарияти хабарига кўра, “кўчирилаётган ҳар бир оилага тенг майдонли хонадон, ер майдони ёки маблағ берилади. Ҳеч кимнинг ҳуқуқи поймол қилинмайди”. Аэропорт янги терминали Кореянинг “Эксимбанк”идан олинган 200 млн кредит ҳисобига Кореялик компаниялар ёрдамида амалга оширилмоқда.

Ислом Каримов хотираси абадий бўлади. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ушбу қарорга кўра ҳар  йилнинг 30 январ Каримов таваллудди куни ва 2 сентябрь – хотираси куни сифатида кенг нишонланади. Ундан ташқари, Тошкент давлат техника университети, Асака шаҳридаги автомобиль заводи, Фарғона шаҳридаги Санъат саройи, Тошкент халқаро аэропорти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилади.

Выставка памяти первого Президента Узбекистана Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов хотираси абадий бўлади

 

 

Янгиликлар лентаси
0