"Ал-Ҳидд" устози "Насаф"ни ютиш сенсация бўлмаслигини айтди

Oбуна бўлиш
"Насаф" - "Ал-Ҳидд" учрашуви эртага, 31 январь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 16:00 да бошланади

ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Осиё Чемпионлар Лигаси-2017 турнири ўтиш босқичида "Насаф" жамоасига қарши тўп сурадиган Баҳрайннинг "Ал-Ҳидд" клуби Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг Twitterдаги расмий саҳифасида хабар қилинган.

Бўлажак ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ўйин осон бўлмаслигини, дарвозабон Элдор Суюнов жароҳати боис эртанги ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди.

"Ал-Ҳидд" бош мураббийи Муҳаммад Ал-Шамлан эса "Насаф" ўйинларини таҳлил қилишганини, рақибни ҳурмат қилишларини, аммо ўз кучларига ишонишларини билдирди.

"Бизда мақсад бор ва кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қиламиз. "Насаф"ни ютиш биз учун сенсация бўлмайди", — деди у.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" — "Ал-Ҳидд" учрашуви эртага, 31 январь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида соат 16:00 да бошланади.

Учрашувни Шри-ланкалик ҳакамлар бригадаси бошқаради.

Янгиликлар лентаси
0