Тирикчилик учун керак маблағнинг энг кам миқдори ҳисобланади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПродуктовая корзина
Продуктовая корзина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қонунга кўра, Ўзбекистонда тирикчилик учун керак бўладган энг кам иш ҳақи миқдори ҳисоблаб чиқилади ва унга қараб ижтимоий тўловлар миқдори белгиланади.

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Ўзбекистонда биринчи бор тирикчилик учун керак бўладган энг кам иш ҳақи миқдори ҳисоблаб чиқилади, деб хабар қилмоқда UzekistanToday нашри.  

2017 йилнинг охирига қадар Республикада "Энг кам миқдордаги ижтимоий стандартлар тўғрисида"ги қонун ишлаб чиқарилади.

Янги қонунда, яшаш учун керак бўлган маблағнинг энг кам миқдорини аниқлаш тизими жорий этилади. Шундан сўнг ижтимоий тўловлар миқдори, аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, белгиланади.

Шунингдек, янги қонунда инсоннинг  таълим, тиббий ёрдам ва турар жойга бўлган эҳтиёжига алоҳида эътибор берилади.

Бундай ҳуқуқий акт Ўзбекистонда биринчи бор қабул қилинмоқда. Қонун ишлаб чиқарувчилар гуруҳи таркибига молия, Иқтисод, Меҳнат, Соғлиқни сақлаш ва Таълим   вазирликлари мутахассислари киритилган.

Янгиликлар лентаси
0