Хоразм Маъмун академияси сайёҳлик йўналишига киритилади

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишНажмиддин Кубро мавзолейи
Нажмиддин Кубро мавзолейи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Хоразмга сафари давомида Маъмун академиясида илмий йўналишларни кенгайтириш, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, уларни амалиётга кенг жорий қилиш ва олимларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш зарурлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 январ Хоразм вилояти халқи турмуш шароити билан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига сафар уюштирди, деб хабар берган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Мирзиёев ўз сафари давомида Хоразм Маъмун академиясига ташриф буюрган.

Ушбу академия Биринчи Президент Ислом Каримовнинг 1997-йил 11-ноябрдаги фармонига мувофиқ қайта ташкил этилган. 2006-йили ЮНEСКО шафелигида Хоразм Маъмун академиясининг 1000-йиллиги нишонланган.

Бугунги кунда илмий муассасада 41 илмий ходим, жумладан, 7 фан доктори, 19 фан номзоди фаолият юритмоқда.

Шавкат Мириёев Устюрт ГКМ очилиши тадбирида - Sputnik Ўзбекистон
Текширув давом этмоқда: Мирзиёев навбатдаги сафарини Хоразмга уюштирди
Улар Хоразм давлатчилик тарихи, бу заминдан етишиб чиққан олимларнинг жаҳон фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссаси, Хоразм меъморий ёдгорликларини биологик, физик ва бошқа салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш, ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, воҳа шароитига мос қишлоқ хўжалиги ўсимликларини иқлимлаштириш, шўрланиш ва чўлланишнинг олдини олиш каби йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб бормоқда", — дейилади хабарда.

Президент академияда илмий йўналишларни кенгайтириш, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, уларни амалиётга кенг жорий қилиш, олимларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш зарурлигини таъкидлаган.

Академия томонидан археология йўналишида эришилган муваффақиятлардан фойдаланиб, бу илмий муассасани сайёҳлик йўналишларига киритиш, ўзбек халқи тарихини чет эллик туристларга тарғиб қилиш масалаларига эътибор қаратган.

Янгиликлар лентаси
0