Тошкент-Андижон-Тошкент поезди 1 февралдан қатнай бошлайди

Oбуна бўлиш
Компания ходимининг айтишича, ҳозирда Фарғона водийсига олиб борувчи темир йўли "техник сабабларга кўра" ёпилган

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тошкент — Андижон — Тошкент поезди 1 февралдан яна қатнай бошлаши мумкин, деб маълум қилди "Ўзбекистон темир йўллари" маълумот хизмати Sputnik мухбирига.

Компания ходимининг айтишича, ҳозирда Фарғона водийсига олиб борувчи темир йўли "техник сабабларга кўра" ёпилган.

"Биринчи поезд 1 февралдан қатнаши мумкин. Бироқ бу аниқ муддат эмас. Плацкарт вагонларга билет 70 минг, "эконом" билет эса 46 минг сўмни ташкил этади", — деган компания вакили.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ айрим ОАВларда Қамчиқ довонида ҳалокат юз бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Лекин Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси бу ҳақда журналистларга ҳеч қандай маълумот бермади.

Янгиликлар лентаси
0