Ўзбекистон ташқи муносабатлар борасида "йўл хариталари" тузади

© Sputnik/Виктор ТолочкоҲужжатлар
Ҳужжатлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биринчи "йўл харитаси" республиканинг хорижлик ҳамкорлар билан сиёсий-дипломатик соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилади

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Ўзбекистон ташқи дунё билан муносабатларни мустаҳкамлаштиришга йўналтирилган иккита "йўл харитаси"ни қабул қилишни режалаштирган, деди медиа-ҳафталик доирасидаги муҳокамаларда мамлакат ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов.

Биринчи "йўл харитаси" республиканинг хорижлик ҳамкорлар билан сиёсий-дипломатик соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилади.

"У юқори ва олий даражадаги ташрифлар, учрашувлар, музокаралар ташкил этиш масалаларини ўз ичига олади. Унга шунингдек, сиёсий маслаҳатлашувлар, вазирлик ва муассасалар даражасидаги маслаҳатлашувлар, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан илгари сурилган ташқи сиёсий ташаббус ва таклифларни амалга ошириш бўйича вазифа ва тадбирлар ҳам киради", — деди Ваҳобов.

Иккинчи "йўл харитаси" эса тўлалигича савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий, илмий-маърифий соҳалардаги аниқ амалий чораларни амалга оширишга бағишланади. Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, унинг асосида давлат раҳбари белгилаб берган еттита устувор йўналиш мужассам.

"Экспортни кенгайтириш, хорижга олиб чиқилувчи маҳаллий маҳсулотлар номенклатурасини диверсификация қилиш, Ўзбекистондаги инвестициявий лойиҳаларда хорижлик ҳамкорларнинг иштироки, уларни маҳаллийлаштириш жараёнига жалб этиш кабилар назарда тутилмоқда. Биз шунингдек, хорижнинг етакчи олий ўқув муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқа қатор масалаларга эътибор қаратамиз", — деди у.

Ҳозирда мазкур ҳужжатлар фаол ишлаб чиқиш жараёнида, улар бўйича изоҳлар ва экспертлар ҳамда жамоатчилик томонидан тўлдиришларни жамлаш давом этмоқда. Келгусида бу ҳужжатлар ҳукумат қарори сифатида шакллантирилади.

Янгиликлар лентаси
0