Атамбаев: қирғизлар яҳудийлардан ўрнак олиши ва уларга ўхшаган бўлиши шарт

© Пресс-служба президента КР / Султан ДосалиевҚирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Атамбаев қирғизлар яҳудийлар каби кучли ва бирдам бўлиши керак, деб айтди

ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Қирғиз халқи яҳудийлар сингари — кучли, бо, бирдам ва ўта кучли билимга эга бўлиши керак, деган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қайта таҳрирдан чиқарилган республика Конституциясининг оммага эълон қилиниши муносабати билан ташкиллаштирилган тадбирда.

Эслатиб ўтамиз, жума куни Атамбаев мамлакат президенти ваколотларини қисқартиришни назарда тутувчи янги Конституцияни тасдиқлади.

Атамбаев ўз нутқи давомида "бир умр чўккаллаб юргандан кўра, тик туриб ўлган яхши" деган ва мамлакатни бўлиш билан шуғулланиш керакмаслигини уқдирган. "Мамлакатни ташқи кучларга пулга сотмаслик керак", — деб таъкидлаган у.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаев - 60 ёшда: Қирғизистон президентининг оммани лол қолдирган 10 та гапи
"Мен у манқуртларга шундай деган бўлардим: "Сизлар ўз авлодингиз учун иснод бўласиз, улар одамлар кўзига кўринишдан уяладиган бўлади. Чириган сиёсатчи арбобларга ҳам худди шу гапларни айтган бўлардим. Авлодларингиз сизлар туфайли бош кўтариб юролмайдиган бўлади. Мамлакат келажагига нуқта қўймоқчи бўлганлар, ўз тақдирига нуқта қўйган бўлади. Қирғизлар тарихини хитойлар, юнонлар ва яҳудийлар тақдирига қиёслаш мумкин. Шу боис, биз бу халқлардан бирдамлик, ватанпарварлик бобида ортда қолмаслигимиз даркор. Бордию Қирғизистон Хитой каби улкан бўла олмаган тақдирда ҳам, биз яҳудийлар сингари бирдам, кучли ва бой бўлишимиз лозим", — деган Атамбаев.

Янгиликлар лентаси
0