ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Республикани ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилиш бўйича ўтказилаётган медиа-ҳафталик чоғида Иқтисодиёт вазири ўринбосари Дилмурод Турдиев ана шундай баёнот берди, деб хабар беради "Даракчи".
Унинг сўзларига кўра, квота 18%га оширилади.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда бакалаврлар тайёрлаш бўйича олий ўқув юртларига белгиланган 57907 ўрин қабул квотаси ўзгармай келмоқда. Олий таълим олишни истовчилар сони эса мунтазам ошиб бормоқда. Ўтган йили 663,2 минг абитуриент ўқув юртларига ҳужжат топширди (2015 йилда — 605,8 минг). Шу тарзда, бир ўринга 11 абитуриент даъвогарлик қилди.
Ўзбекистонда айни пайтда 59та олий ўқув юрти фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, республикада хорижий олийгоҳларнинг саккизта филиали фаолият юритади ва улар учун қабул квотаси алоҳида белгиланади.