Марказий банк корпоратив пластик карталар бўйича чекловларни олиб ташлайди

Oбуна бўлиш
Корпоратив пластик карталар барча ташкилот ва муассасалар томонидан ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилинади

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тадбиркорлик ҳамжамияти истакларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Марказий банки Корпоратив карталар тўғрисидаги янги Низомни қабул қилди ва уни Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун юборди. Бу ҳақда Марказий банк пул муомаласи департаменти ходими Фахриддин Бобоевга таяниб nuz.uz хабар бермоқда.

Банкомат - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда нақд пул берувчи банкоматлар ўрнатилади

Унинг айтишича, корпоратив пластик карталар барча ташкилот ва муассасалар томонидан ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилинади. Бобоевнинг қайд этишича, бунда фақат битта чеклов кучда қолади — корпоратив картадан банкоматлар орқали нақд пул олиб бўлмайди.

Ҳозирда амалдаги Низомда баъзи чекловлар мавжуд, яъни якка тадбиркорлар уй-жой коммунал соҳасидаги ташкилотлар ва айрим давлат муассасаларига корпоратив карта орқали тўловларни амалга ошира олмайдилар.

Янги Низом Адлия вазирлигида расман рўйхатдан ўтказилгач, қонуний кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0