Тошкентда анъанавий теннис турнири бошланди

Oбуна бўлиш
Хабарга кўра, ушбу мусобақада юздан ортиқ ўғил-қиз иштирок этмоқда

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Республика олимпия захиралари теннис мактабида ўсмирлар ўртасида анъанавий турнир бошланди, деб хабар қилинган Тошкент шаҳар ҳокимлиги сайтида.

Футболчилар ўз ўрнини Истоминга бўшатиб беришди - мухлислар фикри
Хабарга кўра, ушбу мусобақада юздан ортиқ ўғил-қиз иштирок этмоқда.

"Мазкур турнирда иштирок этаётган ёш спортчиларнинг барчасида ғалабага бўлган интилиш кучлилиги баҳсларнинг муросасиз ўтишида муҳим аҳамият касб этмоқда", – деб айтган мусобақа бош ҳаками Максим Кравченко.

Максим Шин, Азиз Дадабоев, Азамат Луқмонов, Бекзод Расаматов, Давид Багриновицкий, Файзулло Мирзағаниев, Сардор Абдумаликов, Абдуворис Саидмуҳаммедов, Ириса Турсунова, Лутфинисо Аҳмедова, Фарида Маримова, Ангелина Фольц каби теннисчилар чорак финалдан муваффақиятли ўтди, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0