ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Айни дамда Россия ФХХ ходимлари Қрим ярим оролида жойлашган Бахчисарай аҳоли пунктида "Ҳизб ут-Таҳрир" аъзоларини қўлга олиш операцияси ўтказмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Қрим ҳуқуқни сақлаш органлари Бахчисарайда "Хизб ут-Таҳрир" фаолиятини тўхтатиш борасида ишлар олиб бормоқда. Хусусан аъзоликда гумон қилинганлар турар жойларида тинтув ишлари ўтказилмоқда", — деди Қрим ҳукумати миллатлароро муносабатлар қўмитаси раҳбари Заур Смирнов.
"Хизб ут-Тахрир аль-Ислами" (Ислом озодлик партияси) — фаолияти дунёнинг кўплаб мамлакатларида таъқиқланган. Россияда ушб ташкилот фаолияти 2003 йилда Олий суд томонидан таъқиқланган."Ҳизб ут-Таҳрир" мақсади — мусулмон бўлмаган ҳукуматларни йўқ қилиб, умумжаҳон ислом ҳалифалиги ташкил қилиш.
Яқинда Қозон вертолет заводидан кўп миқдорда эҳтиёт қисмлар ўғирлаган ва теракт уюштирмоқчи бўлган бир гуруҳ экстремистлар қўлга олинганини хабар берган эдик. Улар вертолет запчастларини ўғирлаб чет элга сотишган ва заводда теракт уюштирмоқчи бўлишган.
