Путинга МиГ-35 қирувчисининг илк парвози намойиш қилинди

Oбуна бўлиш
Путинга телекўприк орқали Россиянинг энг янги кўп мақсадли қирувчи самолёти - МиГ-35 нинг илк парвози намойиш қилинди.

Фронт авиациясининг кўп мақсадли қирувчиси МиГ-35 дастлабки парвози Луховицы аэродромида бўлиб ўтди.

МиГ-35 — "4++ авлод" қирувчиси ҳисобланади. Унинг ташқи кўриниши машҳур МиГ-29га ўхшаш бўлсада, у тўлиқ қайта ишлаб чиқарилган. МиГ-35нинг қанотлари майдони 4м2га кенгайтирилган, планери енгиллаштирилган, двигател ресурси оширилган ва ҳимоя тизими мукаммаллашган.  Ундан ташқари самолётга энг замонавий, 5 авлод ахборот ва нишонга олиш тизими ўрнатилган. Самолёт бир вақтнинг ўзида 10та нишон "тутиб олиши" ва кузатиб бориши мумкин. 

Самолёт 2018-2020 йилларда Россия қуролли кучлари сафига қўшилиши режалаштирилган. МиГ-35нинг техник кўрсаткичлари ва олдиндан киритилган янгилаш имкониятлари самолётга 2035-2040 йилларга қадар қуролли кучлар сафида қолиш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0