ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. 2017 йилда ойлик иш ҳақи ҳамда пенсия миқдори камида 10 фоизга оширилади, деб хабар қилган кун.уз нашри.
Хабарга кўра, 26 январь куни Ҳаракатлар стратегияси муҳокамасига бағишланган медиаҳафталик доирасида ижтимоий соҳани ривожлантиришдаги устувор йўналишлар маълум қилинган.
"Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор йўналишлар асосида иш ҳақи, пенсияларни босқичма-босқич кўтариш режалаштирилаётгани таъкидланди. 2017 йилда уларнинг миқдорини камида 10 %га ошириш кўзда тутилмоқда", — дейилади хабарда.
Шунингдек аҳоли даромадларига нисбатан белгиланувчи солиқ юкини камайтириш мақсад қилинган.