Нозим Ҳусанов Тошкент ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

© UZ24Тошкент ҳокимияти
Тошкент ҳокимияти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нозим Ҳусанов 2016 йилнинг баҳоридан Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкент ҳокими биринчи ўринбосари этиб Нозим Ҳусанов тайинланди, деб хабар қилинган Тошкент ҳокимияти сайтида.

"Нозим Ҳусанов Тошкент ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди", — дейилади хабарда.

Самарқанд вилоятига кириш йўли - Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари тайинланди
Вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимиятлари тузилмасидаги янги лавозим Ўзбекистон Президентининг 22 декабрдаги қарори билан жорий этилган.

Нозим Ҳусанов (1976 йилда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган) ўтган йилнинг баҳор ойларидан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

У 2014-2016 йилларда “Микрокредитбанк” бошқаруви раиси, 2013-2014 йилларда – Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2011-2013 йилларда Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари, 2010-2011 йилларда – Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси раҳбари бўлиб меҳнат қилган.

Тошкент автомобиль-йўллари институти (1997) ва Тошкент молия институти (сиртқи бўлим, 2002) битирувчиси.

Янгиликлар лентаси
0