Муқобили бўлмайди: "Тошкент-жанубий" темир йўл вокзали тубдан таъмирланмоқда

© railway.uzТошкент жанубий темир йўл вокзалининг макети
Тошкент жанубий темир йўл вокзалининг макети - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутлақо янгича қиёфага келтириладиган ва Ўзбекистонда мавжуд вокзаллардан тубдан фарқ қиладиган мазкур иншоот Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилади

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тошкент жанубий темир йўл вокзали янги қиёфа касб этади, деб хабар қилди "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот-хизмати.

Тошкент-4 терминали юқоридан Хумо қушининг ёйилган қанотларини эслатади
Айтилишича, вокзал "хайтек" усулида барпо этилади. Бинонинг ташқи кўриниши оқ рангда бўлиб, нақшлар керамика ва сунъий тошлар билан безатилади. Вокзал бир қаватли бўлиб, тошкент шаҳар иқлимини инобатга олган ҳолда иситиш ва совутиш тизимларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, 8,7 Х 6 метр бўлган жаҳон андозаларига мос юқори сервис хизмати кўрсатишга мўлжалланган ВИП зал режалаштирилган.

Иншоотнинг ҳар икки томонида авто-тураргоҳлар барпо этилади. Темир йўл кассалари бино ташқарисидан жой олган бўлиб, замонавий тарзда қурилади. Бинонинг олд томони ободонлаштирилиб, марказда 20 метр диаметрдаги фаввора бунёд этилади.

Бино бир суткада 10 минг кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга тарзда бунёд этилади. Шу кунгача бу ердан фақат шаҳарлараро йўналишларда қатновлар амалга оширилган бўлса, эндиликда бир қатор маҳаллий йўналишлар "Тошкент–Жанубий" вокзалидан амалга оширилади.

"Боштранслойиҳа" АЖ томонидан лойиҳалаштирилган ва Ўзбекистонда мавжуд вокзаллардан тубдан фарқ қиладиган мазкур иншоот Ўзбекистон Мустақиллигининг 26 йиллиги байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Янгиликлар лентаси
0