Электрон хизматлар сифатига баҳо берилади

© Единый портал гос. услугЯгона интерактив давлат хизматлари портали
Ягона интерактив давлат хизматлари портали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Феврал ойида давлат ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатига баҳо берилади, натижалар ОАВда эълон қилинади.

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон давлат органлари бугунги кунда аҳолига кўрсатаётган электрон хизматлар сифатига баҳо берилади, деб хабар қилмоқда "Даракчи" нашри.

Электрон хизматлар сифати Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрда эълон қилинган "Электрон хизматлар кўрсатиш сифатини баҳолаш тўғрисидаги"  қарорига биноан баҳоланади.

Хизматларни баҳолаш учун 100 баллик тизимдан фойдаланилган. Баллар тўққиз кўрсаткичга қараб белгиланади. Энг кўп балл — 30 бўлиб, у мурожаат қилувчиларнинг кўрсатилган электрон хизматдан қанчалик қониққанига қараб берилади. Хизмат белгиланган муддат ичида кўрсатилганда — 20 балл, оптимизация қилинган электрон хизматлар кўрсатилганда — 13 балл берилади.

Шундай қилиб, мурожаат қилувчиларнинг кўрсатилган хизматлар ҳақидаги фикрини инобатга олмайдиган ташкилотлар кўп балл йўқотади. Баҳолаш жараёни ва натижалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан назорат қилиб турилади.

Янгиликлар лентаси
0