Атамбаев Бишкекдаги авиаҳалокат қурбонлари ҳақига шахсан тиловат қилди

© Пресс-служба президента КР / Султан Досалиев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қурбонлар қариндошлари билан учрашув вақтида
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев қурбонлар қариндошлари билан учрашув вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда содир бўлган авиаҳалокат қурбонлари қариндошлари билан учрашувда, Атамбаев авиаҳалокат туфайли турар-жойидан маҳрум бўлганлар бошпана билан таъминланиши муҳимлиги ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекда юз берган авиаҳалокат қурбонлари қариндошлари билан учрашувда ўлганлар хотирасига шахсан дуо ўқиди, деб хабар берган Спутник Қирғизистон.

Эслатиб ўтамиз, 16 январ куни Boeing 747 юк самолёти Бишкек яқинида ҳалокатга учраган эди. Истанбулдан Гонгконгга учаётган самолёт Бишкекда ёнилғи қуйиши керак бўлган. Фожиа оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган.

Қирғиз соми - Sputnik Ўзбекистон
Ўшда авиаҳалокат жабрдийдалари учун йиғилган пулни ўғирлаб кетишди
Нашр хабарига кўра, йиғилиш бир дақиқалик сукут билан бошланган. Шундан сўнг Қирғизистон раҳбари ҳалок бўлганлар оиласига таъзия билдирган.

Атамбаев авиаҳалокат қурбонлари ҳақига шахсан дуо ўқиган ва юз берган фожиа оқибатида турар-жойидан маҳрум бўлганлар бошпана билан таъминланиши масаласи ҳал этилиши нақадар муҳимлиги ҳақида гапирган.

"Давлат жабрдийдаларга ёрдам бериш учун пул топади. ФВВ махсус ҳисоб рақамига фуқаролар ва юридик шахслардан келиб тушган пуллар мақсадга мувофиқ ишлатилади. Бу масалани фожианинг биринчи дақиқасидан бошлаб шахсан назоратга олганман", — деб айтган Атамбаев.

Йиғилиш иштирокчилари жабрланганларга компенсация тўлаш, уларни дори-дармон билан таъминлаш, болаларга ижтимоий кўмак бериш масалаларини муҳокама қилишган.

Янгиликлар лентаси
0