АҚШ халқаро ташкилотларни молиялаштиришни 40 %га камайтиради

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишАҚШ элчихонаси
АҚШ элчихонаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дональд Трамп маъмурияти БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларни молиялаштиришни сезиларли даражада қисқартириш бўйича ҳужжатлар тайёрлади.

ТОШКЕНТ, 26 янв – Sputnik. АҚШ янги раҳбарияти турли халқаро ташкилотлар учун ажратилаётган миллиардлаб маблағларни қисқартиришга қарор қилган, деб хабар бермоқда sharh.uz нашри New York Times хабарига асосан.

Нашр хабарига кўра, Доналд Трамп маъмурияти Фаластин автономиясини ўз аъзоси деб ҳисобловчи, Шимолий Корея ва Эронга қарши киритилган санкцияларда иштирок этмаётган ҳамда абортларни қўллаб-қувватловчи барча халқаро ташкилотларни молиялаш бутунлай тўхтатиш режалаштирилаётган экан.

Хабарда шунингдек бирор бир давлатга бўйсуниб, террорчиликни қўллаб-қувватлаб келаётган ва инсон ҳуқуқларини доимий бузиб келаётган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳам бутунлай тўхтатилар экан.

Умумий ҳисобда, АҚШ томонидан халқаро ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган маблағ 40%га қисқартирилади. Ушбу тадбир БМТ фаолиятига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.  

Янгиликлар лентаси
0