Афғонистонга ташриф натижалари: сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик

© Пресс-служба Мид УзбекистанаАбдулазиз Камиловнинг Афғонистонга ташрифи
Абдулазиз Камиловнинг Афғонистонга ташрифи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бир қатор юқори даражадаги учрашувлар ўтказди, Ўзбекистон ва Афғонистон бизнес тузилмалари вакиллари эса ўзаро манфаатли шартномалар имзоладилар

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Камилов Афғонистон президентига президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонга расмий ташриф буюриш таклифи битилган шахсий мактубини топширди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Афғонистон президентига Мирзиёев мактубини етказди

Томонлар икки томонлама ҳамкорликни турли йўналишларда ривожлантириш, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалаларини муҳокама этишди.

"Ўзбекистон ва Афғонистон раҳбарларининг сиёсий иродаси шарофати билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг буткул янги суръат ва хусусият касб этгани таъкидланди. Бу сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг жадаллашганида яққол кўзга ташланмоқда", — дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Камилов Афғонистонга ташрифи чоғида шунингдек, Афғонистон ҳукуматининг ижрочи раиси Абдулла Абдулла билан ҳам учрашди. Учрашувда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Ташриф дастурига кўра, Афғонистон президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича президентнинг махсус вакили Шокир Коргар, Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан ҳам учрашувлар ўтказилди.

© МИД УзбекистанаЎзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди
Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов в Кабуле встретился с министром иностранных дел Исламской Республики Афганистан Салахиддином Раббани - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди

Ташриф доирасида қисқа муддат ичида ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларини 1,5 млрд АҚШ долларига етказиш имконини берадиган икки томонлама савдо-иқтисодий "Йўл харитаси" имзоланди.

Бундан ташқари, Транспорт инфратузилмаси соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадлари тўғрисидаги Протокол, Хавфсизлик масалалари бўйича Қўшма комиссия тузиш мақсадлари тўғрисидаги Протокол, Ўзаро англашув тўғрисида вазирликлараро меморандум, Наркотик воситалар, психотерапик моддалар ва уларнинг прекурсорларини ноқонуний айланишига қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида ички ишлар вазирликлари ўртасида Битим имзоланди.

Ўзбекистон ва Афғонистон бизнес тузилмалари вакиллари дори воситалари ва тиббий жиҳозлар, «тез ёрдам» автомобиллари, буғдой, электрмаиший техникаси етказиб бериш бўйича умумий қиймати 49,3 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган ўзаро манфаатли шартномалар имзоладилар.

Шунингдек, Қобулда "Ўзсаноатэкспорт" АЖ савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Савдо уйи биносида Ўзбекистон тадбиркорлари маҳсулотларининг доимий фаолият юритадиган "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" кўргазмасини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0