Россияда WhatsApp, Viber ва Telegram фойдаланувчиларининг шахси аниқланади

CC BY 2.0 / Microsiervos / iOS 8 iconsWhatsapp, Facebook Messenger, Telegram, Messages
Whatsapp, Facebook Messenger, Telegram, Messages - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги қонун Россияда интернет орқари турли экстремистик материаллар тарқатишга қарши кўрилаётган чораларнинг бир қисмидир. Ўтган йили давлат хизматчиларига Google, WhatsApp ва бошқа бир қатор дастурлардан фойдаланиш қатъиян таъқиқланган эди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россиянинг Алоқа назорат қўмитаси ва ИИВ мессенжерлар яратувчиларини фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишга мажбурловчи қонун қабул қилмоқда, РИА Новости хабарига асосан.  

“Алоқа тўғрисида”ги қонунга ўзгаришлар киритилганидан кейин дастур ишлаб чиқарувчилари ва уяли алоқа операторлари, ҳуқуқни сақлаш органлари учун мессенжерлар шахсини аниқловчи дастур яратиши керак бўлади, — дейилган хабарда.  

Ушбу қонун лойиҳачи Россия Алоқа назорати қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, уни тайёрлашда уяли алоқа операторлари вакиллари ҳам иштирок этган.

Компьютерда ишлаш - Sputnik Ўзбекистон
Давлат хизматчиларига Google, Yahoo ва WhatsApp дастурларидан фойдаланиш таъқиқланади

Янги қонун Россияда интернет орқари турли экстремистик материаллар тарқатишга қарши кўрилаётган чораларнинг бир қисмидир. Ўтган йили давлат хизматчиларига Google, WhatsApp ва бошқа бир қатор дастурлардан фойдаланиш қатъиян таъқиқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Россияда сим карталарни расмийлаштирмасдан сотаётган сотувчилар учу қаттиқ жазо чоралари белгиланган. Кўчада сим карта сотаётган мигрантлар эса — жарима солиниб депортация қилинади.

Янгиликлар лентаси
0