Россия мингдан зиёд шахсларга Интерпол орқали қидирув эълон қилди

INTERPOL логотипи
INTERPOL логотипи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Расмий Москва, шунингдек, Интерполнинг янги "Соатсоз" лойиҳасига қўшилди. Лойиҳа қўлбола портловчи моддаларни тайёрловчиларга қарши қаратилган

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Россия ҳукумати террорда айбланаётган мингдан зиёд одамларга қидирув эълон қилди, деб хабар қилган РИА Новости Россия Ички ишлар вазирлигининг Интерпол Миллий марказий бюроси раҳбари Александр Прокопчукдан олинган маълумот асосида.

Хабарда таъкидланишича, Россия 2016 йилда Интерполнинг янги "Соатсоз" деб номланган лойиҳасига қўшилган. Лойиҳа қўлбола портловчи моддаларни тайёрловчиларга қарши қаратилган.

Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Прокопчук сўзларига кўра, Интерпол билан ҳамкорлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўзаро зудлик билан маълумот алмашиш имконини бермоқда.

"Кипр Интерпол Миллий маркази бюроси билан ҳамкорликда олиб бораётган фаолиятимиз натижасида, терактлар ҳақида бир неча бор ёлғон хабар тарқатган россиялик шахси идентификация қилинди. Жиноятчи Ларнака аэропорти, Арманистон, Қозоғистон ва Белоруссия ҳукумат органлари объектларини портлатиш билан таҳдид қилган", — деб айтган Прокопчук.

Россия Интерпол раҳбари шунингдек, Интерпол кейинги вақтларда террорчиларни интернетдан "узоқлаштириш" устида олиб борилаётган ишларга катта эътибор қаратаётганини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Интерпол — дунёдаги энг йирик полиция уюшмасидир. Сўнгги вақтларда жиноятчиликка қарши курашувчи бу халқаро ташкилот ўз ахборот базасини кенгайтиришга эътибор қаратмоқда.

Янгиликлар лентаси
0