ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Сохта долларлар Қирғизистон республикасидаги террорчилар фаолиятини молиялаштириш учун етказиб бериб турилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси террорчиликка қарши қаратилган тадбир давомида террорни қўллаб-қувватлаш мақсадида сохта доллар ишлаб чиқарган, уларни тарқатган жиноий гуруҳ фаолиятининг олдини олди", — деб хабар қилган нашрга Қирғизистон миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот-хизмати.
Қўмита хабарига кўра, тергов давомида сохта долларлар "юқори технологияда" ишлаб чиқарилгани маълум бўлган.
Қирғизистон махсус хизмати хабарига кўра, мамлакатга сохта валютанинг олиб кирилиши ишига Истанбулда яшириниб юрган қирғизистонликлар — Мансур Суванов ва Ильяс Сабировлар алоқадор бўлиши мумкин.