ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистонда муассасалараро коррупцияга қарши комиссия ташкил қилиш режалаштирилган, деб хабар қилди Sputnik мухбирига Бош прокуратура матбуот котиби Умид Мухаммедов.
Бунга таалуқли бўлган қонун лойиҳаси 2017 йилнинг биринчи чорагида ишлаб чиқарилиши керак. Муҳаммедовнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда турли соҳаларда ушбу каби комиссиялар аллақачон фаолият кўрсатмоқда. Масалан, шундай комиссиялара одам савдоси ва вояга етмаганлар билан ишлаш соҳаларида ташкил қилинган.
“Биринчидан, биз коррупцияга қарши айнан қандай ҳукумат органлари курашишини аниқлашимиз керак. Яъни ушбу муассасалар рўйхатини ташкил қилишимиз керак ва ушбу рўйхатга жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам албатта киритилган бўлиши керак. Ундан кейин биз ким нима учун жавобгар эканлигини белгилаб олишимиз керак. Умуман олганда, ушбу ишлар режалаштирилган ва айни дамда мутахассислар томонидан муҳокама қилинмоқда” – деди Прокуратура вакили.
Юқоридагилардан ташқари, ушбу комиссия ташкил қилишда ривожланган мамлакатлар тажрибаси ўрганиб чиқилди. Хусусан, Норвегия ва Сингапур тажрибаси. Ушбу мамалкатларда коррупция даражаси ўта суст ҳисобланади.
Бугун, кўпчиллик ушбу комиссия фаолияти ва унинг ваколатлари ҳақида нотўғри фикрга эга. Улар комиссия коррупция билан боғлиқ турли жиноятларни аниқлаб уларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш билан шуғулланади деб ўйлашади. Аслида эса, бундай ишлар билан шуғулланадиган махсус бўлимлар ИИВ ва Прокуратура таркибида аллақачон ишламоқда.
“Коррупцияга қарши муассасалараро комиссия ушбу соҳада мавжуд бўлган сурункали муаммоларни аниқлаш, қонунчилик актларини таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш ҳамда мансабдор шахслар орасида ҳалол меҳнат қилишни тарғиб қилувчи аниқ таклифлар киритиш билан шуғулланади”, — деди Умид Мухаммедов.
Прокуратура вакили айтишига қараганда, комиссия, шунингдек, давлат аппарати ходимларининг малакасини ошириш билан шуғулланади. “Давлат аппарати ва ҳуқуқни сақлаш органлари дунёқараши ўзгармас экан, биз натижага эриша олмаймиз”, — деди Бош прокуратура вакили.
Коррупцияга қарши янги комиссия дастури муддати – икки йил бўлади.