ТОШКЕНТ, 25 янв – Sputnik. GM Uzbekistan маҳсулот сифати, автомобилларни харид қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш борасида мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадидиа интернет-сўровнома ташкил қилди.
Компания сайтида жойлаштирилган сўровнома орқали фуқаролар 25 январдан 3 февралга қадар соҳада мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилиш, маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш борасида ўз фикр ва таклифларини билдиришлари мумкин.
“GM Uzbekistan” компанияси жисмоний ва юридик шахсларни сўровномада фаол иштирок этишга ҳамда мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш борасидаги таклифларни киритишларини сўрайди”, — дейилган компаниянинг Facebookдаги расмий саҳифасида.