БААда миллиардер маҳбуслар қарзини тўлашга ёрдам берди

Firoz Merchant - миллиардер из ОАЭ
Firoz Merchant - миллиардер из ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Заргарлик дўконлари эгаси бўлган миллиардер 132 нафар маҳбусни озод қилиш учун 40 минг $ тўлаган.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Бирлашган Араб амирлигида бизнесмен қамоқдаги маҳбуслар қарзини тўлаб уларни озод қилишда ёрдам берди, деб ёзади "Русские Эмираты" журнали.  

Озод қилинадиган маҳбуслар орасида Индонезия, Ҳиндистон, Филиппин, Покистон, Ўзбекистон, Непал, Бангладеш, Эфиопия ва Сурия фуқаролари бор.

Ушбу маҳбуслар ҳақиқий жиноятчи эмас. Улар шунчаки вазият қурбонига айланганлар — деб ёзади  нашр. Уларнинг қамоқ муддати тугаган бўлишига қарамасдан, қарзи туфайли қамоқхонада сақланаётган бўлган.

"Ўтган йил кўпчиллик учун қийин бўлди. Айримлар қопланмаган чеклар, тўланмаган солиқлар туфайли қамоққа тушиб қолишди. Шунинг учун мен ушбу фуқаролар қарзини тўлашга ва оилалари ёнига қайтиш учун авиачипта олиб беришга қарор қилдим", — деди 58 ёшли Pure Gold Jewellers асосчиси Фироз Мерчант (Firoz Merchant).

Келиб чиқиши Ҳиндистонлик бўлган,  миллиардер 2008 йилдан бери 4,5 минг кишини қамоқдан чиқаришга ёрдам берди. Ушбу мақсадда Фироз Мерчант 2,5 млн доллар харажат қилди.

Янгиликлар лентаси
0