Татаристонда авиазаводни портлатмоқчи бўлган террорчилар ушланди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишФСБ
ФСБ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар йирик миқдордаги ўғирлик, яширин равишда учар жисмларни йиғиш ва сотиш билан шуғулланган

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Татаристон ҳуқуқ-тартибот органлари республикада, хусусан Қозон авиация заводида терактлар уюштиришни режалаштирган гуруҳ фаолиятига чек қўйди, деб маълум қилди республика ички ишлар вазири Артём Хохорин.

"Мақсади республика ҳудудида теракт уюштириш бўлган, Қозон авиация заводини портлатмоқчи бўлган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди", — деди Хохорин 2016 йил якунларига бағишланган мажлисда, деб хабар берди РИА Новости.

"ФХХ ходимлари билан ҳамкорликда Россияда тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир" террорчилик гуруҳига оғриқли зарбалар берилди, унинг 30 нафар аъзосига нисбатан 13та жиноий иш қўзғатилди. Улар орасида Альметьевскдаги аёллар гуруҳининг аъзоси ва интернет орқали рус тилида радикал ғояларни тарғиб этиш билан шуғулланган Швецияда истиқомат қилган татаристонликлар бор", — деди Хохорин.

Тожикистон 400 нафар террорчини қўлга олгани ҳақида маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, "Сурия ҳудудида террорчилик ҳаракатларида иштирок этганларга нисбатан 26та жиноий иш, улардан 15таси ички ишлар ходимлари тўплаган материаллар асосида қўзғатилган".

"2016 йил охирида ФХХ билан ҳамкорликда Қозондаги вертолёт заводи билан қизиқиб қолган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Улар йирик миқдордаги ўғирлик, яширин равишда учар жисмларни йиғиш ва сотиш билан шуғулланган", — деди Хохорин.

"Бу иш жиддий текширувни талаб қилади. Барча каналлар ва етказиб берилган маҳсулотларни топиш зарур", — деб таъкидлади у.

Янгиликлар лентаси
0