Тошкентлик қиз "Коинот гўзали" танлови чорак финалига чиқди

© beautyofuniverse.ruАнета Султанова
Анета Султанова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Танлов ташкилотчилари ўзбекистонлик қизлар ўз номзодларини кўрсатишлари мумкинлигини, ташкилий қўмита Ўзбекистон фуқароси бўлган қизларнинг анкеталарини кўришда давом этаётганлигини маълум қилишган

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Икки ой илгари 18-26 ёшли қизлар ўртасида "Коинот гўзали — 2017" халқаро танлови учун кастинг эълон қилинганди. Бугун тошкентлик 26 ёшли Анета Султанова лойиҳанинг Ўзбекистондан иштирок этувчи биринчи иштирокчиси деб эътироф этилди, деб хабар қилинмоқда танлов матбуот хизмати томонидан.

© beautyofuniverse.ruАнета Султанова
Анета Султанова - Sputnik Ўзбекистон
Анета Султанова

Анета гўзаллик салонида ишлайди, рекламада суратга тушишга қизиқади ҳамда маҳаллий дизайнерларнинг мода намойишларида иштирок этган.

© beautyofuniverse.ruАнета Султанова
Анета Султанова - Sputnik Ўзбекистон
Анета Султанова

Танлов ташкилотчилари ўзбекистонлик қизлар ўз номзодларини кўрсатишлари мумкинлигини, ташкилий қўмита Ўзбекистон фуқароси бўлган қизларнинг анкеталарини кўришда давом этаётганлигини маълум қилишган. Бунинг учун танлов сайтида берилган анкетани тўлдириш лозим.

Ташкилий қўмита чорак финалнинг барча иштирокчиларини аниқлаганидан сўнг интернет овоз бериш ташкил этилади ва ярим финалчилар бутунжаҳон интернет тармоғидаги фойдаланувчилар томонидан аниқланади. "Коинот гўзали — 2017" халқаро танлови ўтказиладиган муддат ва шаҳар номи кейинроқ маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, танлов ғолибаси 25 минг доллар мукофот ва "Коинот гўзали — 2017" унвони ҳамда ғолиблик тожи билан тақдирланади. Унга шунингдек, танлов ҳомийлари ва ҳамкорлари ўз совғаларини топширишади.

Иккинчи ва учинчи ўринни олган финалчиларга эса "Иккинчи Коинот гўзали — 2017" ва "Учинчи Коинот гўзали — 2017" унвонлари берилади.

Янгиликлар лентаси
0