Россия чегарасидаги Хитой ракеталари АҚШга зарба беради

© REUTERS / KCNA ATTENTION EDITORSРакета учирилиши
Ракета учирилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойнинг Россия чегарасидаги ракеталари АҚШдаги нишонларни уришга мўлжалланган, улар Сибир ва Узоқ Шарқ учун хавф туғдирмайди - бу ҳудудлар ракета зарба беролмайдиган "ўлик ҳудуд"да жойлашган, дейди эксперт

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Хитой ракеталарининг Россия чегараси яқинида жойлаштирилиши хавф туғдирмайди, чунки уларнинг нишони ракета зарба беролмайдиган Сибир ёки Узоқ Шарқ эмас, балки АҚШ ҳудудидир, деди геосиёсий муаммолар академияси президенти Константин Сивков.

У Гонконг газеталарида чоп этилган хабарга шундай изоҳ берди. Илгарироқ Global Times газетасида Хитой ишлаб чиқарган Dongfeng-41 (DF-41) қитъалараро баллистик ракетасининг фотосурати интернетда пайдо бўлгани ҳақида хабар қилганди. Мақолада ракета Россия билан чегарадош Хэйлунцзян вилоятида жойлаштирилгани айтилганди. ХХР Мудофаа вазирлиги мазкур хабарни изоҳлашдан бош тортди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги - Sputnik Ўзбекистон
Хитой разведкачилари Пентагоннинг яширин режаларини ўғирлади

"Россия чегарасида "Дунфэн-41" ракеталарининг жойлаштирилиши уларнинг Хитой ичкарисида жойлаштирилишига нисбатан хавфсизроқдир. Одатда, бундай тоифадаги ракеталарнинг "ўлик ҳудуди" жуда катта бўлади. У уч поғонали ракета, у маълум бир ҳаракат режимини танлаши, уни барқарорлаштириши лозим, шунинг учун ракетанинг "ўлик ҳудуди" 3 минг километр ва ҳатто ундан ҳам узоқроқ масофани ташкил қилади", — деди Сивков.

У "Дунфэн-41"нинг Хэйлунцзян вилоятида жойлашиши сабабли бутун Узоқ Шарқ ва Шарқий Сибир ракетанинг зарба ҳудудидан ташқарида қолишини билдирди. Экспертнинг айтишича, агар Хитой Россияга зарба беришни истаган бўлганида бу ракеталарни анча жанубга жойлаштирган бўларди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"DF-41 Хитойнинг қаттиқ ёқилғили янги турдаги қитъалараро ракетаси бўлиб, 1980 йилларда ишлаб чиқарилган ва қуролли кучлар томонидан яқинда қабул қилинган. Кўрсаткичларига кўра, у бизнинг 80-йиллардаги ракеталаримизга ўхшайди. Зарба бериш масофаси 12 минг километрга тенг бу ракеталар АҚШ ҳудудидаги нишонларни уришга қаратилган, буни тушуниш мумкин, зеро Дональд Трамп Хитойни АҚШнинг асосий душмани деб эълон қилди", — дейди агентлик суҳбатдоши.

Ван Цзянлин - Sputnik Ўзбекистон
Хитойлик миллиардер АҚШликларни ишсиз қолдиришини айтди

Россия ва ХХРнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги ўта юқори даражада йўлга қўйилган, деди федерация кенгашининг халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачев.

"Бизнинг ХХР билан сиёсий, хусусан хавфсизлик борасидаги муносабатларимиз (икки томонлама ва ШҲТ доирасида) ўта юқори даражада ва хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ", — деди Косачев.

Унинг айтишича, ушбу вазиятга ҳарбий экспертлар баҳо беришлари лозим ва "агарда қандайдир саволлар туғилса, ҳеч қандай тушунмовчилик ва келишмовчилик бўлмаслиги учун хитойлик ҳамкорлар билан муҳокама қилиш лозим".

Янгиликлар лентаси
0