ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Эндиликда Европа чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган аёллар қимматбаҳо тақинчоқларини ечишлари керак бўлади, деб хабар қилмоқда Спутник Молдова.
Эслатиб ўтамиз, шу вақтга қадар Европага кириш-чиқишда фуқароларга 10 минг евро олиб кириш(олиб чиқиш)га рухсат берилган эди. Эндиликда эса Европа божхоналарида қимматбаҳо буюмлар пулга тенглаштирилиши мумкин.
Брюссел томонидан чегарани кесиб ўтиш қоидаларининг мураккаблаштирилиши террорчилик ва пулларни ноқонуний айрибошлашга қарши курашишга қаратилган, деб хабар қилинган Еврокомиссия пресс-релизида.
Хуллас, агар Европага отланганлар орасида қимматбаҳо тақинчоқларга ўч хонимлар бўлса, улар чегарачиларга ўз зираклари билан террорчиларга хизмат ҳақи тўлашни режалаштирмаётганини исботлаши керак бўлади, деб ёзади Спутник Эстония.