Тожикистон ИИВ раҳбари барча милиционерларга озишни буюрди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишМилиция ходими
Милиция ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Рахимзода журналистларга берган интервьюсида муассаса ходимларига озишни буюрганини айтди

ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Рахимзода журналистларга милиция ходимларига озишни буюрганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Ўзбек милициясининг кечаси ва бугуни
"Милиция ходими семира бошласа, унинг ишчанлик хусусияти пасаяди. Бизнинг ходимларимиз вазни халқаро ёш ва бўй жадвалига мутаносиб бўлиши лозим", — дея таъкидлаган у.

Вазир томонидан берилган топшириқ махсус комиссия томонидан назорат қилиб борилиши айтилмоқда.

Тожикистон ИИВ вакили сўзларига кўра, саломатлик ва жисмоний тайёргарлик — милицияда хизмат ўташнинг мажбурий шартларидан бири ҳисобланади. Ортиқча вазнга эга ходимлар ишдан бўшатилади, деб хабар қилган нашр.

Янгиликлар лентаси
0