ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. "Болливуд қироли" — Шоҳруҳхоннинг мухлислар билан учрашуви вақтида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Indian Express нашрига таянган ҳолда РИА Новости.
Айтилишича, актёр тез кунда экранга чиқаётган "Бой" ("Раис") фильми премьераси олдидан душанба куни кечқурун Вадодара штатига ташриф буюрган. У поезддан тушмаган ва ўз мухлисларига карнай орқали мурожаат қилган. Поезд станцияда ўн дақиқа тўхтагани учун, фанатлар актёрни яқиндан кўриш учун, тиқилинч ҳосил қила бошлаганлар. Полиция дубинкаларни ишга солишга мажбур бўлган.
"Поезд ўз жойидан жилгач, одамлар унинг кетидан югуришни бошладилар. Тиқилинч оқибатида бир киши ҳаво етишмаслигидан ҳалок бўлди, тартибни назорат қилган икки нафар полициячи ҳам шикастланган", — деб хабар қилган нашрга полиция матбуот-хизмати.
Шоҳруҳхон ҳалок бўлган кишининг оиласига ўз ҳамдардлигини билдирган.
"Мен ҳалок бўлган киши оиласи учун дуодаман", — деб хабар қилган Деҳлига етиб келган актёр.