Ўзбекистонда мисли кўрилмаган медиа-ҳафталик бошланди

Oбуна бўлиш
Медиа-ҳафталик дастуридан ҳаракат стратегиясининг бешта йўналиши тақдимотлари, улар юзасидан очиқ муҳокама ва мунозара тарзида бўлиб ўтадиган брифинг, матбуот анжуманлари, ток-шоулар ўрин олган

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракат стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик бошланди, деб хабар беради Sputnik мухбири.

Бунинг учун Тошкентда замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган махсус майдонча ташкил қилинди. Бу ерда хусусан, юқори тезликдаги интернет, wi-fi алоқаси таъминланган 40та компьютер, press-китлар ўрнатилган. Бундан ташқари, мамлакатнинг нодавлат ҳудудий телестудиялари, шунингдек, ЎзЭОАВМА Ёшлар мультимедиа телекомплекси билан онлайн боғланишлар йўлга қўйилган.

Медиа-ҳафталик дастуридан мазмунан икки қисмга бўлинадиган — Ҳаракат стратегиясининг бешта йўналиши тақдимотлари, улар юзасидан очиқ муҳокама ва мунозара тарзида бўлиб ўтадиган брифинг, матбуот анжуманлари, ток-шоулар ўрин олган.

Шавкат Мирзиёевнинг Президент лавозимига киришиш тантанали маросими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг 2021 йилгача ривожланиш стратегияси ишлаб чиқилади

Тайёрланган барча медиа материаллар мамлакатнинг нодавлат телерадиостанциялари эфирлари орқали тезкорлик билан узатиб борилади, шунингдек, интернет ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлаштирилади.

Медиа-ҳафталик иштирокчи ва меҳмонлари эксперт ва журналистлар жамоатчилиги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, таниқли шахслар ва Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари бўлишади.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, стратегия лойиҳасининг ҳар бир йўналиши муҳокамаси учун бир кундан вақт ажратилади. Шу тарзда тадбир иштирокчилари 23 январдан 27 январгача Ўзбекистон келажаги учун муҳим ўрин тутувчи ҳужжат бўйича фикр алмашиб, муҳокама қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, республикада Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш йиллик стратегия лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Ҳужжат давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳот ва модернизация қилиш, иқтисодиётни либераллаштириш, ижтимоий ва ташқи сиёсат соҳасидаги ислоҳотларни ўз ичига олади.

Мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев стратегия лойиҳаси аввало халқ қарашлари ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда халқ билан мулоқотнинг амалий исботи сифатида кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилганлигини қайд этди.

Янгиликлар лентаси
0