ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти матбуот хизмати Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича йўловчи поезди қатновига доир турли миш-мишларга нисбатан раддия берди.
Унда шундай дейилади "Ҳурматли йўловчилар, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 23 январь куни техник кўрик ишларини ўтказиш сабабларига кўра, Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қатновчи 61/62, 60/59-сонли йўловчи поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилди".
Раддияда мазкур ушбу жараёнга оид тарқатилаётган турли хил асоссиз хабарларга эътибор қаратмаслик сўралади.