Финляндия Европа ва Осиё орасида телекоммуникация кабели ўтказмоқчи

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишШиша толали кабель
Шиша толали кабель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа ва Осиёни боғловчи ушбу алоқа йўли кўплаб муаммоларни ҳал қилиши мумкин ва кўплаб мамлакатлар учун қизиқ бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Финляндия Шимолий муз океани тубида телекоммуникация кабели ўтказиш устида ишламоқда. Ушбу кабель Европа ва Осиё орасида маълумот алмашишни тезлаштириши керак, деди Финляндия бош вазири Юха Сипиля Норвегияда бўлиб ўтаётган "Арктика чегараси" халқаро конференциясида.  

Бош вазир фикрига кўра, шимолий мамлакатларда алоқа сифатини яхшилаш — яқин келажакда амалга оширилиши керак бўлган энг муҳим вазифалардан биридир.

"Финляндия европа ва Осиёни телекоммуникация кабели ёрдамида улаш имконини қидирмоқда. Кабель Россияга тегишли бўлган "Шимолий денгиз йўли" орқали ўтиши режалаштирилмоқда", — деди Сипиля.

Сипиля айтишига қараганда, ушбу йилнинг май ойида Арктика Кенгашида раислик Финляндияга ўтганидан кейин, ушбу лойиҳа устувор лойиҳалардан бирига айланади.

Финляндия томонидан таклиф қилинган Европа ва Осиёни туташтирувчи кабел лойиҳаси ўтган йили Россия бош вазири Дмитрий Медведев билан муҳокама қилинган эди. Россия томони фикрига кўра, ушбу лойиҳа жуда кўп муаммоларни ҳал қилиши мумкин ва кўплаб мамлакатлар учун қизиқ бўлиши мумкин. Ундан ташқари ушбу алоқа йўли Россиянинг Шимолий  ва Узоқ Шарқ ҳудудида жойлашган аҳоли пунктлари билан алоқани яхшилашга хизмат қилиши мумкин. Уни амалга ошириш учун, асосийси, лойиҳани Россия қонунчилигига мослаштириш, дейилган эди ўтган йилги учрашувда.

Янгиликлар лентаси
0