ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Дональд Трамп америка шаҳарларида унинг президент бўлиб сайланишига қарши бўлиб ўтган норозилик намойишларига нисбатан ўз фикрини билдирди.
"Намойишларни кўрдим, лекин президент сайлови яқинда бўлдику, нега бу одамлар сайловда ўз фикрини билдиришмаган?", — деб ёзди Трамп ўзининг Twitterида.
Трампнинг фикрига кўра, ушбу намойишларда Голливуд юлдузлари ва таниқли мусиқачилар иштирок этиши "жуда хунук иш бўлган".
Шу билан бир вақтда, Трамп бундай намойишлар "демократик жамиятнинг муҳим нишони эканини тан олди.
"Шахсан менга бу ёқмаса-да, мен одамлар ўз фикрини билдириш ҳуқуқини тан оламан", — деб ёзди АҚШ президенти ўзининг Twitterида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба куни АҚШнинг кўплаб шаҳарларида, Нью Йоркда 2 миллионга яқин киши, Вашингтонда 500 минг киши Трампнинг президент бўлиб сайланишига қарши намойишга чиққан. Намойишлар АҚШдан ташқари Мексика, Париж ва Токиода ҳам бўлиб ўтган.