Эрини кўзи билан "тешворай" деган Хиллари интернетда кулги остида қолди

© REUTERS / MIKE SEGARХиллари Клинтон
Хиллари Клинтон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Трампнинг қасамёди тадбирига келган Билл Клинтоннинг нигоҳи саҳнадамас, бошқа жойда бўлганини кўрган Хиллари эрига норози қарагани интернет фойдаланувчилари орасида қизғин муҳокама қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Хиллари Клинтоннинг тадбир вақтида чалғигб қолган эрига ўзига хос нигоҳ ташлагани ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътиборидан четда қолмади.

Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти лабини тишлаган Билл Дональд Трампнинг қизи — Иванкани "баҳолаяптиёв", дея тахмин қилишди.

"Ўзингизга худди Билл Иванка Трампга қарагандек қарайдиган инсонни топинг", дея ёзган NinJosh.

"Хилларининг жаҳли чиқиб кетди, Билл эса ҳатто қош қоқмади", — дея ўз фикрини билдирган tonya dye.

"Билл, сен ҳеч қачон ўзгармайсан", — деб ёзган Жей Уорнер.

"Хилларининг юзини томоша қилиш жуда мароқли. Ҳатто, энг кулгили комедиялар ҳам бунчалик завқ бермайди", деб ёзган MrIves.

АҚШнинг собиқ президенти кимга ёки нимага қараётгани номаълумлигича қолмоқда.

The Sun нашри Билл Клинтон АҚШнинг янги президенти рафиқаси — Меланьяга "бақрайган"лигини тахмин қилди. "Аммо Иванка ҳам унинг диққат марказида эди", деб қўшимча қилган нашр.

Эслатиб ўтамиз, 1998 йилда АҚШ президенти Билл Клинтоннинг Оқ уйга амалиётга келган Моника Левинский билан ишқий муносабатда бўлгани оммага ошкор бўлган эди. Бу можаро Биллнинг президентлик фаолиятига нуқта қўйишига сал қолганди.

Янгиликлар лентаси
0