Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ўш театрига 50 минг $ ажратишга ваъда берди

© Foto : Зульфия ТургуноваБобур номли Ўш мусиқали-драма академик театри
Бобур номли Ўш мусиқали-драма академик театри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатдаги энг қадимий театрларидан бири бўлган санъат кошонасининг томидан чакка ўтмоқда, қувур ва ўриндиқларни алмаштириш лозим

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов Ўшдаги Бобур номли ўзбек мусиқали-академик театри учун 50 минг доллар ажратишга ваъда берди, деди театр раҳбари Набижон Мамажонов.

Директорнинг айтишича, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Ўшга ташрифи вақтида мазкур театрни моддий қўллаб-қувватлашга қарор қилган. У Қирғизистондаги энг қадимий театрлардан биридир, деб хабар беради Sputnik Қирғизистон.

Мамажоновнинг сўзларига кўра, моддий ёрдам борасида мавжуд муаммолар санаб ўтилган мактуб билан Ўзбекистон ҳукуматига мурожаат қилинди. Унда театр томидан чакка ўтаётгани, қувур ва ўриндиқларни алмаштириш кераклиги кўрсатилган.

Янгиликлар лентаси
0