Мирзиёев Италия президентига ҳамдардлик билдирди

© ИА "Жахон"Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Абруццо вилоятидаги Rigopiano меҳмонхонаси улкан қор кўчкиси остида қолиши оқибатида меҳмонхонада бўлган 30га яқин кишининг аксарияти ҳалок бўлган

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Италия президенти Сержо Маттареллага Гран-Сассо-д Италия тоғли массивидаги қор кўчиши оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 19 январга ўтар кечаси Италиянинг Абруццо вилоятидаги Rigopiano меҳмонхонаси улкан қор кўчкиси остида қолиши оқибатида меҳмонхонада бўлган 30га яқин кишининг аксарияти ҳалок бўлганди.

Дастлабки маълумотларга қараганда, қор кўчишига Италиянинг марказий ҳудудларида юз берган зилзила сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0