ЕИ Афғонистонни барқарорлаштиришда "Толибон" иштирокини ёқламоқда

© AP/ str/Haider ShahТолибон вакиллари
Толибон вакиллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биз музокаралар жараёнига афғон жамиятининг барча қатлами, жумладан, конструктив руҳдаги "Толибон" вакиллари ҳам қўшилишини қўллаб-қувватлаймиз, деди ЕИ вакили

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Европа иттифоқи Афғонистондаги сиёсий вазиятни барқарорлаштиришда "Толибон" ҳаракатининг иштирок этишини қўллаб-қувватлайди, деди ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Дарҳақиқат, биз музокаралар жараёнига афғон жамиятининг барча қатлами, жумладан, конструктив руҳдаги "Толибон" вакиллари ҳам қўшилишини қўллаб-қувватлаймиз… Бундай иштироксиз сиёсий жараённинг олдинга силжишининг имкони йўқ", — деди Буриан Ўзбекистонга ташрифи чоғида.

Дипломат ЕИ Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган барча ижобий ғоя ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашини, лекин "мазкур жараённи қандай ўтказишни афғонларнинг ўзлари ҳал қилишлари кераклигини" билдирди.

"Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ечиб бўлмайди, уни фақат сиёсий жараён орқали ҳал қилиш мумкин. Бунинг учун мамлакат иқтисодий жиҳатдан ривожланиши ва бугунги низоларни бас қилиши лозим", — деб ҳисоблайди ЕИ вакили.

Янгиликлар лентаси
0