ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Юзга яқин хизматчи ходимлар жума куни Оқ уйдан Барак Обаманинг юкларини олиб чиқиб кетадилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Кўчиш жараёни худди ҳарбий операциядек амалга оширилар экан: Обама янги сайланган президент қасамёдига йўл олиши билан унинг юклари Оқ уйдан олиб чиқиб кетилади. Обамалар оиласи бундан буёғига Вашингтондаги уйларида истиқомат қилишади.
Трамп Ўзбекистон вақти билан 22.00да қасамёд қабул қилади. Худди шу вақтнинг ўзида икки муддат президентлик қилган Обаманинг ваколатлари тўхтатилади.
Обама Трамп қасамёди тадбирига кетиш олдидан Оқ уйдаги хизматчилар билан хайрлашади. Худди шу вақтнинг ўзида уйдаги шароит Трампга мослаштирила бошлайди. Нашрда ёзилишича, соғлом ҳаёт тарзига қатъий амал қилган Обамалар оиласи Овал кабинетда олма ва бодомлар сақлашган экан. Трамп эса фас-фудни хуш кўргани учун, эндиликда олма ўрнини чипс эгаллаши айтилмоқда.
Бу каби талаблар раҳбарлар томонидан хизматчиларга олдиндан айтилади.
Оқ уй 20 январ кунининг ўзидаёқ Трамп кўчиб кириши учун тайёр ҳолатга келтирилади.