Ўзбекистонни 2021 йилгача ривожлантириш режаси лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСайловлардан кейинги ҳолат
Сайловлардан кейинги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги ривожлантириш режаси бўйича Ўзбекистон яқин беш йил ичида яшаш учун энг қулай мамлакатга айлантирилади

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Нормaтив-ҳуқуқий актлар муҳокамаси порталида Ўзбекистон Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармони лойиҳаси эълон қилинди. Ҳужжатда 2017-2021 йиллар оралиғида Ўзбекистонни ривожлантириш режаси ҳақида сўз боради.  Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши белгиланган.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади
Ўзбекистонни жадал суръатлар билан ривожлантириш тамойиллари орасида ОАВ ролини кучайтириш; суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш; тадбиркорликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш; иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини босқичма-босқич ошириш, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатнинг ижобий халқаро нуфузини мустаҳкамлаш йўлида хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни янада кучайтириш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни юритиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш назарда тутилган.

Порталда айтилишича, Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, келгуси беш йилда Ўзбекистонда йилларга бериладиган номлардан келиб чиққан, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда, амалга оширилади.

Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги умумлаштирилган ахборот махсус тузилган комиссиялар томонидан ҳар ой якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этиб борилади.

Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари зиммасига юкланган.

Янгиликлар лентаси
0