Ўзбекистон ва Озарбайжон чартер парвозларни муҳокама қилишди

© uzbektourism.uzИспанияда "FITUR-2017" кўргазмаси
Испанияда FITUR-2017 кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат сайёҳлик муассалалари раҳбарлари сайёҳлар оқимини ошириш ва биргаликда яратилиши режалаштирилган сайёҳлик хизматларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Озарбайжон Маданият ва сайёҳлик вазири Абулфас Гараев Ўзбекистон туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раҳбари Анвар Шарапов билан шу кунларда Испанияда бўлиб ўтаётган Fitur-2017 сайёҳлик ярамаркасида учрашди.

Учрашув давомида раҳбарлар Ўзбекистон ва Озарбайжон орасида чартер парвозлари ташкил қилиш, биргаликда сайёҳлик хизматлари яратиш ҳамда ўзаро туризмни ривожлантириш ҳақида келишиб олишди.

Шунингдек, учрашув давомида сайёҳликнинг бошқа соҳалари бўйича ҳамкорлик қилиш ҳақида ҳам келишиб олинди.

Испанияда 18-22 январда FITUR-2017 кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 164 мамлакатидан 9 мингдан ортиқ сайёҳлик компаниялар қатнашмоқда.

Янгиликлар лентаси
0