БМТ: 2017 йилда МДҲ иқтисодиётида ўсиш кутилмоқда

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишРоссия пуллари
Россия пуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
экспертнинг фикрига кўра, Хитой билан яқин алоқалар Марказий Осиё минтақаси учун ижобий омил бўлиб хизмат қилади

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Икки йиллик иқтисодий пасайишдан сўнг МДҲ минтақасида 2017 йилда ўсиш кутилмоқда. БМТ иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти экспертлари ана шундай хулосага келишди.

Бироқ бу ўсиш ўта юқори кўрсаткични ташкил этмайди ва 1,4 фоиз бўлиши тахмин қилинмоқда.

"Хом ашёнинг нисбатан арзонлиги ва геосиёсий кескинлик эскирган ускуналар, минтақанинг Европа ҳудудидаги нохуш демографик вазият, Марказий Осиёнин айрим жойларида электр энергиясининг тақчиллиги ва бизнес юритиш учун ноқулай шароитлар каби структуравий чеклашлар иқтисодий ўсиш учун мураккаб муҳит ҳосил қилади", — деди БМТ Бош котибининг иқтисодий ўсиш масалалари бўйича ёрдамчиси Ленни Монтьел.

Ўзбек-корейс тўқимачилик технопарки - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Ўзбекистон иқтисодий ўсиш бўйича жаҳон етакчилари қаторига кирди

Унинг тахминича, "МДҲнинг йирик иқтисодиёти ўрта муддатли истиқболда ўртача ўсиш йўлидан боради". Шу билан бирга, экспертнинг фикрига кўра, Хитой билан яқин алоқалар, хусусан, "Бир камар ва бир йўл" ташаббуси доирасидаги муносабатлар Марказий Осиё минтақаси учун ижобий омил бўлиб хизмат қилади.

Россияда иқтисодий ўсиш 2017 йилда 1,5 фоиз бўлиши кутилмоқда. БМТ экспертлари иқтисодиёт ва мамлакат экспортини диверсификациялаш кераклигини эслатишмоқда.

БМТнинг сўнгги маълумотларига қараганда, 2016 йилда жаҳон иқтисодиёти ҳажми 2,2 фоизга ўсган. Бу 2009 йилдан буён қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Янгиликлар лентаси
0