ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин жаҳоннинг энг кучли теннисчиларидан бири сербиялик Новак Жоковични Австралия очиқ чемпионатининг иккинчи босқичида мағлубиятга учратди. Бу ҳақда чемпионатнинг Facebookдаги расмий саҳифасида хабар қилинди.
Ўзбекистон вакили деярли 5 соат давом этган баҳсда жаҳон рейтингининг 2-поғонасини эгаллаб турган спортчини 6:7 (8:10), 7:5, 6:2, 6:7 (5:7), 4:6 ҳисобида енгди.
Энди Истомин тўртинчи босқичга чиқиш учун испаниялик Пабло Карреньо-Буста (30) билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Денис Истомин жаҳон рейтингида 117-ўринда қайд этилган.