Тожикистон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи ЙТҲда ҳалок бўлди

© Sputnik / Илья ПиталевЙТҲ
ЙТҲ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЙТҲдан сўнг Бобокалоновни шаҳар тиббиёт маркази шифохонасига келтиришган, лекин шифохонага келгунига қадар унинг жони узилган

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Душанбеда ЙТҲ оқибатида Тожикистон Қуролли кучлари бошлиғи, мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Зариф Бобокалонов ҳалок бўлди, деб маълум қилди мудофаа вазирлиги матбуот хизмати ходими Жамшед Ҳусейнов РИА Новостига. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилмоқда.

Хабар қилинишича, ҳодиса Бобокалонов автомобилда ишдан уйига қайтаётганида юз берган.

Ҳусейновнинг айтишича, генерал рулни бошқариб кетаётганида унда ўткир юрак етишмовчиилиг юз берган ва оқибатда унинг машинаси бошқа машина билан тўқнашиб кетган.

Агентлик суҳбатдошининг айтишича, ЙТҲдан сўнг Бобокалоновни шаҳар тиббиёт маркази шифохонасига келтиришган, лекин шифохонага келгунига қадар унинг жони узилган.

Генерал-майор Зариф Бобокалонов 46 ёшда бўлган. У 2014 йил 18 январда мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0