ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Cobalt, Nexia ва учта Lacetti тўнашиб кетиб, ўзига хос "паровоз"ни ҳосил қилди, деб ёзган "Даракчи" нашри.
Хабарда айтилишича, йўл ҳаракати ҳодисаси жойидан суратлар Facebook-ҳамжамиятидаги "Водители Ташкента" гуруҳи томонидан эълон қилинган.
Машиналар катта зарар кўрмаган, дейилади хабарда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, биринчи автомобил йўлни ажратувчи белгиларни бўяётган ишчилар туфайли фавқулодда тормозни босган. Қолган машиналар занжир шаклида бир-бирига тўқнашган. Демак, авария дистанция сақланмаганлиги туфайли юзага келган.