Марказий разведка бошқармаси 50 йиллик махфий ҳужжатларни ошкор қилди

© AFP 2023 / SAUL LOEBМРБ
МРБ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳужжатларда МРБнинг "совуқ уруш", Вьетнам ва Кореядаги ҳарбий можаролар вақтидаги фаолияти ҳамда НУЖлар ва махфий Stargate лойиҳаси ҳақида сўз боради

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. МРБ ўзининг 13 миллион саҳифадан иборат 50 йиллик архив ҳужжатларини эълон қилди, деб хабар беради РИА Новости CNN телеканалига асосланиб.

"Бу ерда ҳеч нарса танлаб олинмаган. Бу ижобий ва салбий маълумотлар мавжуд батафсил тарих", — деди МРБ вакили Хезер Фриц Хорниак.

Хусусан, МРБнинг "совуқ уруш", Вьетнам ва Кореядаги ҳарбий можаролар вақтидаги фаолиятига ойдинлик киритувчи ҳужжатлар чоп этилган. Шунингдек, номаълум учар жисмлар ҳамда инсонларнинг турли қобилиятлари, жумладан, "башоратчилик" ва масофадан туриб ахборот йиғиш имкониятини ўрганувчи махфий Stargate ҳарбий лойиҳаси ҳақида ҳам маълумотлар берилган.

Илгари ушбу ҳужжатларни фақатгина Мэриленд штатидаги миллий архивнинг тўртта компьютери орқали кўриш имкони мавжуд бўлган.

МРБ махфий ҳужжатларни 2017 йилнинг охирида ошкор этишни режалаштирганди, бироқ янги технологиялар боис ҳужжатларни тақдим этиш бўйича тайёргарлик ишлари муддатидан аввал якунланди, деди бошқарма вакили.

"Мазкур ҳужжатларни кўриш географияси чекланмаган", — деди МРБнинг ахборот бошқармаси бошлиғи Жозеф Ламберт.

Янгиликлар лентаси
0